Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ассанжга айблов қўйишга тайёрланмоқда – ОАВ
Фото: Kirsty Wigglesworth/AP
АҚШ адлия вазирлиги WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжга айблов қўйишга тайёрланмоқда ва уни АҚШда суд қилишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Вашингтондаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Wall Street Journal нашри хабар қилди.
Нашр маълумотларига кўра, сўнгги йил давомида прокурорлар Ассанжга қарши бир қатор айбловларни муҳокама қилишган.
Манба Ассанжнинг топширилиши бўйича Буюк Британия ёки Эквадор билан музокаралар олиб борилаётгани-йўқлигини маълум қилишдан бош тортган, бироқ журналист атрофидаги сўнгги воқеалар уларни “хурсанд қилаётганини” айтган.
АҚШ ҳукумати Ассанжга қарши бирор эътирози бор-йўқлигини тасдиқламаган ҳам, рад этмаган ҳам, бироқ айнан АҚШга топширилиш ва у ерда озодликдан маҳрум қилиниш қўрқуви Ассанжнинг 2012 йил Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яширинишга мажбур қилган.
Октябрь охирида журналист Эквадор уни элчихонадан чиқариб юбормоқчилигини ва бунинг учун баҳона излаётганини айтганди.
Мавзуга оид
13:30 / 07.02.2026
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:31 / 07.02.2026
Трамп Ҳиндистонга Россиядан нефт сотиб олишдан воз кечиши эвазига бож тўловларини бекор қилди
09:02 / 07.02.2026