Инглиз ҳакамлари “Тош, қайчи, қоғоз” учун жазоланган ҳамкасбини антиқа тарзда қўллаб-қувватлашмоқчи
Англияда футбол қоидаларини ноодатий тарзда бузган ҳакамни қўллаб-қувватлаш мақсадида флешмоб ўтказилиши мумкин. Ҳакам Дэвид Макнамара аёллар суперлигасининг “Манчестер Сити” ва “Рединг” ўртасидаги учрашувида ўйинни қайси жамоа бошлаб бериши ва қайси бири майдонни танлашини аниқлаш мақсадида ўтказилувчи стандарт жараённи хиёл ўзгартиргани учун “беаёв” жазоланди. Одатда бу жараён танга ташлаш билан олиб борилади. Бироқ ҳакам ўзи билан тангани олишни ёддан чиқарган ва уни олиб чиқишга вақт кетказмаслик мақсадида икки жамоа сардорларидан “тош, қайчи, қоғоз” ўйинини ўйнашни сўраган.
Англия футбол федерациясида ҳакамнинг “топқирлиги” салбий баҳоланган ва у 17 декабргача ҳакамлик қилишдан четлатилган. Бироқ ҳақамнинг ҳамкасблари бундай жазони адолатсиз деб ҳисоблашмоқда. Улар келаётган дам олиш кунларига белгиланган ўйинларда Макнамара каби йўл тутиб, уни қўллаб-қувватлашмоқчи. Бир неча ҳакам BBC Sport’га ўйинчилардан “тош, қайчи, қоғоз” ўйнашни илтимос қилишларини, бироқ ҳар эҳтимолга қарши тангани ҳам ўзлари билан олиб чиқишларини маълум қилишган.
Ушбу воқеанинг антиқалиги шундаки, футбол қоидаларида ўйин олдидан танга ташланиши зарурлиги кўрсатилган. Бироқ қоидаларда танга соат, жарима карточкалари ва ҳуштакдан фарқли, расмий учрашув экипировкасининг мажбурий элементи сифатида кўрсатилмаган. Шу муносабат билан ҳакамлар Макнамарага чиқарилган жазони “ўта кескин” деб ҳисоблаб, мутасадди раҳбарларга реал муаммолар, мисол учун, қуйи дивизионларда тез-тез учраб турадиган ҳакамларнинг дўппосланиши ҳолатларига эътибор қаратишни тавсия қилишган.
Мавзуга оид
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
11:40 / 13.07.2024
Македонский даврига оид қадимий тангани Ўзбекистондан яширинча олиб кетишга уринган хитойлик қўлга олинди
11:57 / 07.01.2024
Ўзбекистонлик 3 нафар ҳакам футболдан умрбод четлатилди. Улар «Қўқон-1912»га сотилган
13:02 / 06.06.2023