Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:36 / 16.11.2018
3774
1 дақиқада ўқилади
Калифорниядаги ёнғинлар қурбонлари сони 66 нафарга етди
Фото: AP
Калифорнияда бир неча кундан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 66 нафарга етди, 630 дан кўпроқ одам бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди.
Аввалроқ 56 киши ҳалок бўлгани ва 130 киши бедарак йўқолгани маълум қилинганди.
Калифорния шимолидаги Camp Fire ўрмон ёнғини 8 ноябрда бошланган ва штат тарихидаги энг вайронкори бўлди. Ҳозирга келиб у қамраб олган умумий майдон 55 минг гектардан ошиб кетди. Ёнғин оқибатида 6,5 минг иншоот вайрон бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш