Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл Олмаотага Россия сохта паспорти билан учиб келди
Фото: azh.kz
Қозоғистонлик чегарачилар Истанбул - Олмаота рейси йўловчиларини текшириш пайтида аёл кишини қўлга олишди. Бу ҳақда Total.kz хабар бермоқда.
Истанбул - Олмаота рейсида келган йўловчи аёлнинг ёнидан чегарачилар Россия сохта паспортини топишган.
«Олмаота халқаро аэропорти чегарачилари томонидан Истанбул - Олмаота йўналишидаги ТК-350 рейсини расмийлаштириш давомида аёл киши қўлга олинди, унда Россия паспорти бўлган. Текширув давомида унинг паспортида қисман сохталаштириш белгилари топилди. Кейинги текширувларда аниқланишича, қўлга олинган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси экан», - дея хабар беришган Қозоғистон МХҚ матбуот хизматидан.
Аёлга Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтишга рухсат берилмади. У Ўзбекистонга депортация қилинади.
Мавзуга оид
18:06 / 03.02.2026
2029 йилги қишки Осиё ўйинлари Қозоғистонда ўтказилади
16:44 / 15.01.2026
Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 14 та медал қўлга киритди
15:18 / 01.12.2025
Олмаотада оғир аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
10:09 / 23.10.2025