Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда юк машинаси ЙТҲ оқибатида ёниб кетди, куйган ҳолдаги жасад топилди
15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи Э.А. бошқарувидаги “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасини “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 1014-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Самарқанд вилоятида яшовчи Ҳ.М.нинг бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шундан сўнг бетон тўсиққа урилиши оқибатида юк автомашинасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин ўчириш вақтида “Зил-130” юк автомашинасининг салонидан осиё миллатига мансуб, 25-30 ёшлардаги номаълум эркак кишининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган. Унинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026