Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афинада 1973 йилги воқеаларга бағишланган акциядан сўнг тартибсизликлар бошланиб кетди
Афина марказида 1973 йилда политехника университетида юз берган исёнга бағишлаб ўтказилган акциядан сўнг тартибсизликлар бошланди, деб хабар берди РИА Новости.
Хабар қилинишича, университет жойлашган Эксархия туманида анархиячилар гуруҳи чиқинди идишларига ўт қўйишмоқда, полициячиларга ёнувчи аралашма тўлдирилган шиша ва тошларни улоқтиришмоқда, дўконлар ойналарини синдиришмоқда. Полиция уларга шовқин гранаталари ва кўздан ёш оқизувчи газ билан жавоб қайтармоқда.
АҚШнинг Афинадаги элчихонаси ёнида ҳам намойишлар бўлиб ўтмоқда. Намойиш 1967-1974 йилларда АҚШ Грециядаги ҳарбий диктатурани қўллаб-қувватлаганига норозилик ифодаси сифатида ўтказилмоқда.
Элчихонага олиб кирадиган барча йўллар автобуслар билан тўсилган, элчихона полициячилар билан ўраб олинган.
1973 йил ноябрда ҳукуматнинг талабалар иттифоқи фаолиятига аралашувига норозилик билдирган талабалар политехника университетини эгаллаб олишган. 16 ноябрдан 17 ноябрга ўтар кечаси танклар университет дарвозаларини бузиб кирган, ҳужум оқибатида 23 киши ҳалок бўлган ва мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Юзлаб талабалар ҳибсга олинган. Исён бостирилган бўлса-да, у оммавий норозиликларга олиб келган ва натижада диктатура ағдарилган.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026