Жаҳон | 09:24 / 17.11.2018
20931
1 дақиқада ўқилади

Аргентинанинг изсиз ғойиб бўлган сув ости кемаси йўқолган жойда йирик объект топилди

Фото: La Nacion

2017 йилда Аргентинанинг «Сан-Хуан» сув ости кемаси изсиз ғойиб бўлган ҳудудда йирик ўлчамдаги объект топилди. Бу ҳақда La Nacion газетаси мамлакат ҳарбий-денгиз кучларига асосан хабар тарқатди.

Нашр маълумотларига кўра, топилманинг узунлиги тахминан 60 метр бўлиб, 800 метрлик чуқурликда жойлашган.

Таъкидланишича, объект Американинг Ocean Infinity компанияси томонидан топилган, ҳозирда Seabed Constructor кемаси сув ости қурилмаси ёрдамида уни текшириш учун топилма жойига йўл олмоқда.

Бортида 44 киши бўлган сув ости кемаси 2017 йил 15 ноябрда изсиз ғойиб бўлди. Кема ҳозиргача топилмади. Тергов маълумотларига кўра, сув ости кемаси бортида тротил эквивалентида 100 кг.дан ортиқроқ бўлган кучдаги портлаш юз берган.

Мавзуга оид