Ўзбекистонда товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза муддати қисқартирилди
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг “Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар қилмоқда вазирлик телеграм-канали.
Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси етказилган экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларга келиб чиқиш тўғрисидаги сертификатни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар алоҳида белгиланди.
Шунингдек, товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза ҳамда ушбу экспертиза натижасида далолатнома тузиш муддати қисқартирилди.
Мавзуга оид
09:31 / 11.11.2024
Ўзбекистоннинг ТДТга аъзо давлатлар билан ўзаро товар айланмаси ҳажми айтилди
13:37 / 06.09.2024
“Рақобат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди
15:20 / 22.07.2024
Ўзбекистон ва Таиланд товар айирбошлаш ҳажмини 500 млн долларга етказмоқчи
07:04 / 17.05.2024