Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказади
Покистон бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф кеча Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаевни қабул қилди.

Фото: "Дунё" АА
Покистон бош вазири Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг самимий саломини етказишни сўради ҳамда Тошкентга амалга оширилган ташриф чоғида ўзи ва делегациясига кўрсатилган меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Ҳукумат раҳбари, шунингдек, ташриф доирасида икки мамлакат ўртасида юксак даражадаги муваффақиятларга эришилганини, ўзаро муносабатлар янги босқичга олиб чиқилгани, жумладан, олий даражадаги Стратегик шериклик кенгаши тузилгани, турли соҳаларда қатор муҳим битим ва меморандумлар имзоланганини қайд этди.
Бош вазир Шаҳбоз Шариф Тошкентдан қайтгач, тегишли соҳа вазирларига олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ижросини таъминлаш бўйича топшириқ берганини билдирди.
Иқтисодий дипломатия йўналишидаги ҳамкорликни жадаллаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларини аниқ белгилаб олиш, икки томонлама савдони кескин ошириш кераклигига эътибор қаратилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Саноат кооперацияси ва инвестициявий ҳамкорлик масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Автомобилсозлик, тоғ-кон саноати, ахборот технологиялари, қайта тикланувчи энергетика, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, инфратузилма объектларини биргаликда бунёд этиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари сифатида кўрсатиб ўтилди.
Икки давлат тадбиркорлари ўртасида бевосита мулоқот платформасини шакллантириш, банклараро операцияларни янада соддалаштириш, мунтазам асосда бизнес-форумлар ва ҳудудлараро ҳамкорлик тадбирларини ўтказишнинг муҳимлиги қайд этилди.
Трансафғон темир йўли қурилишини жадаллаштириш, ўзаро авиақатновлар сони ошириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш, туризм ва маданий тадбирларни ташкиллаштириш минтақавий боғлиқлик ташаббусини ҳаётга татбиқ этишнинг узвий қисмлари ҳисобланишига урғу берилди.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди
Жаҳон | 00:43
-
Нидерландия қироли мамлакатни «тиш-тирноғигача қуроллантиришга» чақирди
Жаҳон | 00:22
-
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди
Жаҳон | 23:58 / 24.04.2025
-
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди
Жаҳон | 23:25 / 24.04.2025
Мавзуга оид

22:02 / 24.04.2025
Ҳиндистон Покистонни сайёҳлар ўлимида айблаб, уни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда. Уруш бошланиши мумкинми?

18:09 / 24.04.2025
Ҳиндистон Кашмирда сайёҳларга уюштирилган ҳужумдан кейин покистонликлар визасини бекор қилди

09:30 / 24.04.2025
Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан кейин Покистонга чекловлар жорий қилди

17:52 / 19.04.2025