20:15 / 17.11.2018
8528

Вашингтон Гуленни мамлакатдан чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилмаётганини билдирди

Фото: РИА Новости / Наталья Селиверстова

Трамп маъмурияти туркиялик мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленни мамлакатдан чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилмаётганини билдирди, деб хабар қилди Bloomberg.

Пайшанба куни NBC телеканали исми ошкор этилмаган манбаларга таяниб Қўшма Штатлар Фатҳуллоҳ Гуленни мамлакатдан чиқариб юбориш масаласини ўрганаётганлигини хабар қилганди. Телеканалнинг маълум қилишича, ФҚБ ва АҚШ адлия вазирлиги Гуленни экстрадиция қилиш бўйича қайтадан иш очиш юзасидан топшириқ олган, ички хавфсизлик вазирлигига эса унинг АҚШда бўлишининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида маълумот бериш сўралган.

Анқара 83та давлатдан Гуленнинг FETO ташкилотига алоқадор 452 нафар шахсни Туркияга топширишни сўрамоқда. Туркия ҳукумати FETO ташкилотини 2016 йил июлдаги давлат тўнтаришига уринишда алоқадор деб ҳисобламоқда. Туркияда бу иш юзасидан шу кунгача 50 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинган, 160 мингдан ортиқ давлат хизматчилари ва ҳарбийлар ишдан бўшатилган. 

Top