Саратовда ўзбекистонликлар ўлими билан тугаган ЙТҲда айбланаётган автобус ҳайдовчиси қўлга олинди
Россия полицияси Саратов областида поезд билан тўқнашган автобус ҳайдовчиси қўлга олинди ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ расмийсига асосланган ҳолда «Интерфакс» агентлиги хабар бермоқда.
«Озинский посёлкаси ҳудудида юк поезди билан тўқнашувга сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 264-моддаси 5-қисми бўйича (йўл ҳаракати қоидаларини бузиш) иш очилди, у қўлга олинган», дейилади хабарда.
Манбанинг сўзларига кўра, айни вақтда ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун тергов ишлари давом этмоқда.
17 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Тошкент вақти билан соат 13:00да) Саратов вилояти Озинский тумани ҳудудида, «Энгельс—Ершов—Озинский» трассасининг 1-километрида, тартибга солинмаган темирйўл кесишмасида «Саратов — Ульяновск» йўналиши бўйлаб қатновчи Mercedes русумли автобус юк поезди билан тўқнашиб кетган. Автобусда жами 7 киши бўлган, автобус ҳайдовчиси ва унинг ёрдамчиси ЙТҲдан омон қолган.
Қозоғистоннинг Астрахандаги консули маълумотига кўра, бу автобус буюртма қилинган, шу туфайли ўз йўналишида эмас, Чимкентдан Воронежга томон ҳаракатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси поезд яқинлашаётгани ҳақида сигнал берилганига қарамай, кесишмадан ўтишга уринган. Бунинг оқибатида Россияга меҳнат муҳожирлиги учун йўл олган 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган. Ҳозирча қурбонларнинг шахси аниқланмади.
Мавзуга оид
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
18:36 / 26.09.2024
Тошкентда 63 ёшли эркак автобусда вафот этди
15:54 / 25.09.2024
Тошкентда икки автобус ўзаро тўқнашди
19:38 / 18.09.2024