Жаҳон | 20:42 / 18.11.2018
5261
2 дақиқада ўқилади

Times: Британияда Brexit’нинг келишувсиз юз бериши эҳтимолига фавқулодда режа тузилмоқда

Фото: AP Photo/Virginia Mayo

Британиянинг ҳарбий режалаштириш бўйича мутахассислари Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан Brexit бўйича келишувсиз чиқиши ҳолатига фавқулодда чоралар қабул қилишга тайёрланишмоқда. Бу ҳақда The Sunday Times нашри Британия армиясидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди. 

Нашр маълумотларига кўра, ҳарбийлар терактлар ҳолатида полицияга ёрдам берадиган  Temperer операцияси боришини назорат қилувчи 20 га яқин зобит Brexit’нинг келишувсиз юз бериши эҳтимолига тайёрланишни тезлаштириш буйруғини олган. Гуруҳ ҳарбийлар полицияга жамоат тартибини сақлашда қандай кўмак кўрсата олиши, шифохоналар дори-дармон билан қай йўсинда таъминланиши ва Буюк Британияни қитъа билан боғловчи паром кечуви бор бўлган Кент графлигида транспорт коллапсига қандай қилиб йўл қўймасликка ўз эътиборини қаратади. 

Brexit билан боғлиқ ҳолда умумий ҳисобда 10 минг ҳарбий, жумладан кун бўйи навбатчиликда бўладиган 1,2 минглик шахсий таркиб қисқа фурсатларда жалб этилиши мумкин. 

Лондон ва Брюссель ўртасида Буюк Британия Европа Иттифоқи таркибидан чиқадиган шартлар бўйича музокаралар 2017 йил 19 июнда бошланган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид