Жаҳон | 00:25 / 19.11.2018
9479
2 дақиқада ўқилади

Аргентина бўйлаб сув ости кемаси ҳалокати қурбонлари хотирасига сиреналар ёқилди

Фото: REUTERS / Marina Devo

Бутун Аргентинада 18 ноябрь эрталаб 2017 йил ноябрда ҳалокатга учраган “Сан-Хуан” сув ости кемаси экипажи хотирасига гудок ва сиреналар овози янгради.

Ушбу ташаббус Аргентина хавфсизлик вазири Патрисия Буллрич томонидан билдирилган. “Мен бутун мамлакат бўйлаб Аргентина ҳарбий-денгиз кучларининг 44 қаҳрамони хотирасига жандармерия, ҳарбий-денгиз префектураси, федерал полиция ва аэропортлар хавфсизлиги полициясини “Сан-Хуан” билан алоқа йўқолган соатда соҳилбўйига келиб, сиреналарни ёқиб миллий мотамга қўшилишни сўрадим”, деб ёзган Буллрич твиттерда. Сув ости кемаси охирги марта 2017 йил 15 ноябрда соат 7.30да алоқага чиққан. 

Аввалроқ Аргентина президенти Маурисио Макри кема экипажи хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилганди. Сув ости кемаси чўккандан бир йил ўтиб деформацияланган ва портлаш аломатлари билан 900 метрдан кўпроқ чуқурликда топилди.  

Кема Ушуайя ҳарбий-денгиз базасидан Мар-дель-Платага йўналаётган вақтда алоқага чиқмай қўйган. Кема экипажи охирги марта алоқага чиққанда авария юз берганини маълум қилган. Кема бортида 44 киши бўлган. Кема йўқолгандан 15 кун кейин экипажни қутқариш операцияси тўхтатилиши, бироқ кеманинг ўзини қидириш ишлари давом эттирилиши маълум қилинган.

Мавзуга оид