Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чикагода осмонўпар бинонинг 95-қаватидан ичида йўловчилар бўлган лифт тушиб кетди
Чикагода 100 қаватли Ханкок-марказ биносида ичида олти нафар йўловчи бўлган лифт 95-қаватдан пастга тушиб кетди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ҳодисага узилиб кетган трос сабаб бўлган. Кабинада мексикалик икки нафар сайёҳ, ҳомиладор аёл ва уч нафар талаба бор эди.
Пастга тушиб кетган кабина 11-қаватда туриб қолган. Қутқарувчилар лифт қаерда эканини аниқлаш, деворни бузиш ва одамларни чиқариб олиш учун уч соат вақт сарфлашди.
Рўй берган воқеа натижасида ҳеч ким зарар кўрмади.
Мавзуга оид
09:10 / 19.05.2026
Лифт хавфсизлигини баҳолаш тизими учун янги тартиб жорий этилмоқда
08:47 / 12.11.2025
Қурилиш вазирлиги: «Тошкентда 9 минг лифт носоз» деган хабарлар асоссиз
20:31 / 10.11.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уй лифтларида 37 мингдан ортиқ носозлик қайд этилди
11:50 / 10.10.2025