Самарқандда янги цемент заводига тамал тоши қуйилди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида барпо этиладиган цемент заводига тамал тоши қўйиш маросими бошида туман имом хатиби Хайрилла Шомуродов Қуръон тиловат қилди, қўй суйилди.
KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, янги барпо этиладиган заводнинг аҳамияти ҳақида гапирган.
«HENGYUAN CEMENT» қўшма корхонаси жорий йилда Каттақўрғон туманида рўйхатдан ўтиб, ўз фаолиятини бошлади. Корхона Хитойнинг нуфузли йирик цемент ишлаб чиқариш компанияси – цемент заводи қурилишида катта тажрибага эга «GANSU HENGYA CEMENT Co. LTD» ва Ўзбекистон томонидан «Zamon injiniring» МЧЖ иштирокида ташкил этилган.
Хитой инвестицияси иштирокида «HENGYUAN CEMENT» ҚК тўғридан-тўғри инвестиция ҳажми 420 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи, йиллик қуввати 2,4 миллион тонна бўлган цемент заводи қурилишини бошламоқда.
Завод қурилишининг биринчи босқичи 2018–2020 йилларда амалга оширилади ва бу босқичда 220 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ҳисобига 1,2 млн тонна йиллик қувватга эга дастлабки блок ишга туширилади. Иккинчи босқич 2020–2023 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бу муддатда 200 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестиция киритиш орқали йиллик қуввати 1,2 млн тоннани ташкил этадиган иккинчи блок ишга туширилади.
Маълум қилинишича, ушбу лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши натижасида мингдан зиёд янги ишчи ўринлари ташкил қилинади.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024