Шифокорлар оналарга фарзандлари сўрғичини сўриб туришни тавсия қилишмоқда
Америкалик иммонологлар ота-оналарни фарзандлари организми мустаҳкамланиши учун вақти-вақти билан уларнинг сўрғичларини сўриб туришга чақиришмоқда. Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, сўрғични сўриб турган ота-оналарнинг фарзандларида аллергия ва астма билан боғлиқ антитаналар камроқ даражада кузатилган. Шифокорларнинг айтишича, шу тариқа ота-оналар оғиз бўшлиғида яшовчи фойдали бактериялар уларнинг сўлаклари орқали фарзандларига ўтади. Бу бактериялар гўдакларнинг иммун тизими ривожланишига кўмак беради.
Мутахассислар тадқиқот доирасида 128 онадан фарзандлари сўрғичини қай йўсинда (қайноқ сувда ёки идиш ювувчи машинада стерилизация қилиш, совун билан ювиш ёки оғизда сўриб) тозалаб туришларини сўрашди. Аниқланишича, 30 она боласи сўрғичини стерилизация қилган, 53 нафари совун билан ювган, 9 нафари эса сўриш ёрдамида тозалаган.
Мутахассислар болаларнинг туғилган вақтларидаги ҳамда 6 ва 18 ойлигидаги IgE даражасини таққослашган. IgE аллергия ва астма ривожланиши билан боғланган антитаналар тури ҳисобланади. Аниқланишича, оналари сўрғичларини сўрган болаларда 18 ойлигида IgE даражаси паст бўлган. Бироқ илк фарқлар болаларнинг 10 ойлигидан кейин сезила бошланади.
Мавзуга оид
18:52 / 05.08.2024
Шифокор аломатларсиз иситма ҳақида маълумот берди
14:11 / 24.11.2023
Аллергик касалликлар кўрсаткичлари юқори ҳудудларда оммавий скрининг текширувлари ўтказилади
20:12 / 23.09.2023
Кузда аллергик касалликлар кучайишига таъсир қиладиган омиллар айтилди
10:09 / 16.03.2023