Жаҳон | 08:11 / 19.11.2018
13173
1 дақиқада ўқилади

Трамп Афғонистонга ташриф буюришга ваъда берди

Фото: AP Photo/Carolyn Kaster

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, можароли ҳудудларда бўлиб турган америкалик ҳарбий хизматчиларни кўриб келиш ниятида. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Шу тариқа, Трамп Ироқ ва Афғонистондаги Америка контингентлари жойлашган ҳудудларга нега ҳали бирон марта ташриф буюрмагани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, асосий сабаб «жуда ҳам оғир ва катта иш жадвали» ҳисобланади.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бундай ташрифларни режалаштирмоқда.

Трампнинг тан олишича, америкалик ҳарбийларни «жанговар кайфиятни ошириш» учун кўриб келиш керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп хатога йўл қўйганини тан олганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид