Жамият | 13:18 / 20.11.2018
5131
1 дақиқада ўқилади

240 млн сўмлик ип-калава. Танишига нисбатан фирибгарлик қилган шахс қўлга олинди

2018 йилнинг 16 март куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2015 йилнинг 11 февраль куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи Н.М. хусусий тадбиркорлик билан шуғулланувчи, таниши А.Т.га ип-калава сотиб олишини айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс алдов йўли билан ундан 240 миллион 408 минг сўм пулини олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. 

Н.М.ни ушлаш чоралари кўрилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралари натижасида Н.М. қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид