Конор Макгрегорнинг отаси боксда дебют жанги ўтказмоқчи
UFC жангчиси Конор Макгрегорнинг отаси Тони Макгрегор 59 ёшида боксда дебют қилмоқчи. У радиобошловчи Ион Шиэн билан жанг ўтказмоқчи. Аввалроқ 24 ёшли бошловчи Тони Макгрегор кекса ёшида спорт билан шуғулланишни бошлаганидан хабар топгач, ҳазил тариқасида Макгрегорни жангга чорлаган. Макгрегор чорловни қабул қилиб, жангга тайёрланишни бошлаган.
“Отам ҳаваскор боксчи бўлган, мен эса аввал спорт билан шуғулланмаганман. Жангчи гени менинг авлодимни ўтказиб юборган. Мен спарринг-шериклар билан 8 та машғулот ўтказдим. Ривожланиш бор. Менга машғулот ўтказиш ёқади. Менга ўрганиш, зарба бериш техникасини ўзлаштириш ёқади, чунки бу бутун бир фандир. Мен Шиэннинг чақириғидан хабар топганимда, машқ қилаётган эдим. Ростини айтсам, у бироз ўзидан кетган кўринади. У Санта унга янги юз совға қилишини истамоқда, шекилли? Хўш, унда у Рождество куркасини сомонча орқали ейишига тўғри келади! Менда ажойиб тайёргарлик бўлади”, деб айтган Тони Макгрегор.
Тони Макгрегор ва Ион Шиэн ўртасидаги хайрия жанги 23 ноябрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024