Жаҳон | 19:02 / 20.11.2018
6450
1 дақиқада ўқилади

Косово Интерполга қабул қилинмади

Фото: Николая Ульянова

Интерполнинг БААда ўтаётган йиғилишида Косовони ташкилотга қабул қилиш рад этилди.

Косовонинг Интерполга қабул қилинишига овоз берган давлатлар 68 тани ташкил қилган, бироқ Косово аризаси зарур бўлган учдан икки қисм овозни тўплай олмаган. Косовонинг қабул қилинишига 51 давлат қарши чиққан, 16 давлат бетарафлик билдирган.

Сербия, бир қатор иттифоқдошлари каби, Косовони ўз ҳудуди деб ҳисоблайди.

Бироқ Интерпол Вануату ва Кирибати давлатларини ўз таркибига қабул қилиб, ўз аъзолари сонини 194 тага етказиб қўйди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид