Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ички ишлар ходимлари сони 10 фоизга қисқартирилади – Назарбоев
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Оқўрдада ички ишлар идоралари фаолиятини модернизациялаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Назарбоев йиғилишни очиб, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш масалалари алоҳида назорат остида эканлигини таъкидлаб ўтган.
Қозоғистон президенти охирги 3 йил ичида мамлакатда жиноятчилик даражаси 17,5 фоизга камайганини қайд қилиб ўтган.
“Одамлар жиноятчилардан ҳимояланиш учун биринчи навбатда полицияга мурожаат қиладилар. Мустақиллик йиллари давомида ички ишларнинг 779 ходими ҳалок бўлган, 2,5 мингга яқини яраланган. Буни ёдда сақлаш керак. Шу билан бирга ички ишлар идораларининг жорий ҳолати жамиятнинг умидларига тўлиқ жавоб бермайди”, деб айтган Назарбоев.
Назарбоев полициячиларнинг фуқаролар билан ўзаро муносабатларининг амалдаги стандартлари эскириб қолгани ва замонавий воқеликларни ҳисобга олмаслигини таъкидлаб ўтган.
“Ички ишлар идоралари фаолияти жамият умидларини оқлай олмаяпти, фуқаролар танқидига учрамоқда. Одамлар ўзларини хавфсиз ҳис қилмаяптилар. Бусиз эса бош мақсадимиз ҳисобланган – қозоғистонликларнинг юқори турмуш тарзини таъминлай олмаймиз. Шу сабабли полицияни дарҳол ислоҳ қилишни бошлашимиз лозим”, деб сўзларини давом эттирган Қозоғистон раҳбари.
Назарбоев полицияни модернизациялашнинг муҳимлигини таъкидлаган ҳолда, ички ишлар идоралари структураси ва штатларни оптималлаштириш ҳамда унга хос бўлмаган функциялардан озод қилишни топширган.
“Барча ортиқча нарсалардан халос бўлиб, бор эътиборни жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқ-тартиботни сақлашга қаратиш лозим. Бўғинлар отпималлаштирилади, бунинг натижасида бир раҳбарга 3 нафар эмас, 5 нафар бўйсунувчи ходим тўғри келади. Ходимлар сони 10 фоизга қисқаради. Бу чоралар полициячилар сонининг 100 минг фуқарога 471 нафардан 424 нафаргача камайишига олиб келади. Бу эса Европадаги ўртача даражага яқиндир. Бу орқали 16 млрд тенге тежалади”, деб қўшимча қилган Қозоғистон раҳбари.
Назарбоев тежалган маблағларни ички ишлар ходимлари маошлари ва ижтимоий ҳимоясини яхшилашга йўналтиришни буюрган. Қозоғистон президенти, шунингдек, қўшимча ички захираларни излаш бўйича тизимли ишни ўтказиш ва носамарадор маъмурий сарф-харажатларни истисно қилишга кўрсатма берган.
Мавзуга оид
16:17 / 29.01.2026
Россия ИИВ: полицияда кадрлар етишмовчилиги 40 фоизгача етмоқда
10:58 / 26.01.2026
Британияда “ФТБга ўхшаш” полиция хизмати пайдо бўлади
12:09 / 13.01.2026
Испания полицияси 10 тонна кокаин юкланган кемани қўлга олди
09:20 / 02.01.2026