Суд Трампнинг мигрантлар бўйича фармонини блоклаб қўйди
Суд АҚШ президенти Дональд Трампнинг ноқонуний мигрантларга сиёсий бошпана тақдим этишни чекловчи фармонини вақтинчалик блоклаб қўйди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бундай қарор Сан-Франциско округ судьяси томонидан қабул қилинган.
Ҳозирги пайтда фармон айнан қачон блоклаб қўйилиши маълум эмас.
Аввалроқ, Америка фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уюшмаси АҚШ-Мексика чегарасидан кесиб ўтаётган ноқонуний мигрантларга бошпана тақдим этишдан бош тортгани учун Трампга қарши даъво аризаси билан чиққанди.
Оқ уйдан тушунтиришларича, фармон бошпана тақдим этиш тизими бу борадаги кўплаб «асосланмаган мурожаатлар» туфайли «ҳаддан ташқари юклангани» сабабли керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампда янги рақиб пайдо бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024