Ўзбекистон | 23:40 / 20.11.2018
19506
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ёшлар алкоголь истеъмоли ўсиб бормоқда - Жужанна Якаб

Алкоголь истеъмолида Европа қитъаси бутун дунёда биринчи ўринда қайд этилади. Шунга қарамай, Жаҳон мамлакатлари орасида Осиёда жойлашган Ўзбекистон ёшларининг алкоголь истеъмол қилиши бўйича кўрсаткичи ҳам ўсиб бормоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб маълумот берди. 

20 ноябрь куни Халқаро-пресс клуб ахборот кўмагида ташкил этилган  “Барқарор ривожланиш мақсадлари даврида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш” мавзусидаги халқаро анжуманда нутқ сўзлаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакилига кўра, ўзбекистонлик ёшлар орасида алкоголли ичимликлар истеъмоли ошиб бормоқда. 

Жужанна нутқи давомида ўсиш суръатлари айнан қанча бўлгани ёки айни чоғда маълум статистикани тилга олмади. Алкоголга ружуъ қўйиш шахсда 200дан ортиқ касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Жаҳон бўйича 20-39 ёшдаги кишиларнинг 13,5 фоиз ўлимида айнан алкоголь сабабчи бўлган. 

Бундан ташқари, Якаб табак маҳсулотлари, хусусан сигаретларни сотиб олиш имконияти барча ёшдаги шахслар учун енгиллик қилишини айтмоқда.

Ташкилот маълумотига кўра, ҳар йили 3 миллионга яқин киши алкоголь туфайли вафот этади ва бу умумий рўйхатга олинган ўлимнинг 5,3 фоизини англатади.

Мавзуга оид