Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Сергелида чақалоқ вафотига эмлаш сабаб бўлмаган
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси мутахассислари томонидан Сергели туманида яшовчи Э.Х. фарзандининг вафоти юзасидан текширув олиб борилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, текширувлар давомида Э.Х.нинг фарзандига эмлаш тўғри қилингани, стандартларга мослиги, миқдори ва муддати каби жиҳатлари ҳам чуқур ўрганиб чиқилган.
Маълум бўлишича, бола 2018 йил 24 августда Сергели тумани 10-оилавий поликлиникада болалар шифокори Н.Расулова томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган ва режа асосида 2 ойликдаги эмлашга рухсат берилган. Ўша куни боланинг онаси Э.Х фарзандига полиомиелит ва пневмококкга қарши вакциналарни олган.
Эмлаш махсус рухсатномаси бўлган ҳамшира М.Саликова томонидан амалга оширилган.
Бундан олдинроқ Тошкентда икки ойлик чақалоқ эмлашдан кейинги муолажалар лозим даражада бажарилмагани оқибатида вафот этгани, ушбу ҳолат бўйича очилган жиноят иши Бош прокуратура назоратидалиги ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:24 / 26.01.2026
Сергелида уч қаватли уй томида ёнғин содир бўлди
11:23 / 14.01.2026
Махсус комиссия Янгиҳаёт ва Сергели туманларида экологик рейд ўтказди
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
12:14 / 18.11.2025