Жамият | 10:30 / 23.11.2018
8280
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Coca-Cola фонди қишлоқ ҳудудлар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашмоқда

Coca-Cola жаҳоннинг кўплаб давлатлари олдида умумий 1 млрд АҚШ долларини ташкил этувчи узоқ муддатли ижтимоий мажбуриятларни зиммасига олган бўлиб, бу мамлакатлар руйхатида Ўзбекистон ҳам бор.

Coca-Cola президенти Жеймс Куинси жорий йилнинг октябрь ойидаги расмий мурожаатида Coca-Cola`нинг хайрия мақсадида қилган сарфланмалари жами 1 млрд доллардан ошганини таъкидлаган. Фонд ўзининг 30 йилдан ортиқ муддатни қамраб олувчи фаолияти давомида дунёнинг 200дан зиёд мамлакатларининг 655 миллион нафар фуқароларига фойда келтирган турли хил хайрия лойиҳаларга жами 1 млрд. доллардан ортиқ миқдорда молиявий ёрдам кўрсатди. Ушбу лойиҳалар доирасидан Ўзбекистондаги дастурлар ҳам ўрин олган.

90-йиллар бошида Coca-Cola, бозордаги молиявий ҳолатдан қатъи назар, ижтимоий ва хайрия лойиҳаларга мунтазам равишда маблағ ўтказиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Шу боис компания ҳар йиллик операцион даромадининг бир фоизи миқдоридаги маблағлар ҳисобига ташкил этилган ўз хайрия фондига асос солди.

Бугунги кунда мазкур жамғарма экологик муаммоларни ҳал этиш, қишлоқлар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, шунингдек, атроф-муҳитнинг ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар, аёллар хуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшлар таълими тизимига йуналтирилган лойиҳаларга грантлар ажратмоқда.

Ўзбекистонда Coca-Cola фонди барқарор ривожланиш лойиҳаларини амалда татбиқ этиш доирасида БМТ Тараққиёт дастури билан 8 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шу вақт мобайнида жамғарманинг молиявий ёрдами асосида БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаларни амалга оширишга 500 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағларни йўналтирди.

Грантлар Марказий Осиёда долзарб муаммолардан бири бўлган сув танқислиги муаммосини ҳал этишга қаратилди.

Шу жумладан, сувни дарёлардан, қўшни қишлоқлардан ташиб келган Самарқанд ва Навоийнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳоли учун тоза ичимлик сувларни етказиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди (сув қувурлари ўтказилди, насос ва тозалаш тизимлари ўрнатилди).

Бугунги кунда шундай худудларда яшовчи 19 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Самарканд вилоятининг Пастдарғом, Навоий вилоятининг Кармана туманлари худудларида ерларни суғоришда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди, бу эса ўз навбатида Пастдарғом тумани фермерларининг йилига бир ярим миллион куб метр сувни, Кармана тумани фермерларига эса бир даладан 53820 куб метр сувни тежаш имконини яратди.

Мамлакатимизда аёлларнинг иқтисодий жиҳатдан ҳимояланганлик даражасини мустаҳкамлаш мақсадида, Самарқанд вилояти қишлоқларининг бирида гилам тўқиш устахонасини ташкил этиш юзасидан лойиҳа амалга оширилди. Дастлаб аёллар ўз кучлари ва лойиҳанинг ҳаётийлигига ишонишмагани туфайли иштирок этишдан чўчишди. Бироқ БМТнинг Тараққиёт дастури ходимларининг профессионал ёндашуви ўз самарасини берди ва 50 нафардан ортиқ хотин-қизлар касб ҳамда барқарор даромад олиш имкониятига эга бўлди. Ҳозирда улар ўз билим ва маҳоратларини ўз худудлари ҳамда яқин қишлоқларда яшовчи хотин-қизларга ҳам улашиб келмоқдалар.

Қайд этиш лозимки, амалга оширилган барча лойиҳалар иқтисодий барқарор бўлиб, ижобий таъсир доираси йилдан йилга ортиб бормокда.

Coca-Cola компаниясининг энг устувор йуналишларидан бири – жамият ҳаёт тарзини ҳамда фаровонлигини яхшилаш ва шу орқали дунёни яхши томонга ўзгартиришдир. Бунда Coca-Cola фонди филантропик бўғим ҳисобланади.

Coca-Cola компаниясининг даромади бевосита аҳоли фаровонлиги билан боғлик бўлиб, эришилган фойда қанчалик юқори бўлса, жамият учун Coca-Colaнинг барқарор лойиҳаларни амалда қўллаш имконияти ҳам шунчалик баланд бўлади.

Мавзуга оид