11:30 / 23.11.2018
3614

LG CES 2019 Innovation Awards мукофотларини олди

5та камерали смартфон LG V40 смартфони Best of Innovation номинациясида ғолиб бўлди.

Истеъмол технологиялари уюшмаси LG Electronics (LG) компаниясига Best of Innovation номинациясида технология ва дизайн соҳасида инқилобий янгиликлари учун CES 2019 Innovation Awards мукофотларини топширди. Янги смартфонлар, ақлли соатлар, LG OLED телевизорлари, товуш тизимлари ва маиший техника учун кўплаб совринлар топширилди.

Фото: LG

LG’дан OLED-телевизорлар, маиший техника ва янги смартфонлар қаторасига етти йил CES Innovation Awards мукофотларини қўлга киритди. Бу CES® номи билан танилган истеъмол электроникаси ҳар йиллик кўргазмасида тақдим этилган энг инновацион маҳсулотлар учун соҳанинг расмий тан олиниши ҳисобланади. LG LG V40 ThinQ смартфони ва 2019 йилги кўргазмада тақдим этиладиган энг инновацион товуш тизимлари учун CES Best of Innovation Awards нуфузли совринини қўлга киритади.

Компаниянинг CES 2019 Innovation Award мукофотидаги кўп сонли ғалабалари бўйича LG V40 ThinQ, LG G7 ThinQ смартфонлари ва LG Watch W7 соатлари етакчилик қилмоқда.  

LG’нинг бошқа маҳсулотлари ҳам замонавий кир ювиш машиналари, замонавий телевизорлар, аудиотизимлар, компьютерлар ва бошқа кўплаб нарсалар учун мукофотларни қўлга киритди. Улар CES 2019 кўргазмасида тақдим этилади.  

Фото: LG

Америка саноат дизайнерлари ассоциацияси кўмагида CТА томонидан ҳомийлик қилинувчи CES Innovation Awards мукофоти дизайн ва инженерлик соҳасидаги ютуқларни баҳолайди. Мукофотлар ҳар йили турли мезонлар, жумладан, истеъмол қиймати, ташқи кўриниши, инновацион дизайни, сифати ва ҳаёт сифатини яхшилашга қўшган ҳиссасига мувофиқ техникани баҳолайдиган нуфузли дизайнерлар, муҳандислар ва журналистлар томонидан берилади.

LG'нинг CES 2019 Innovation Awards’даги мукофотлари тўлиқ рўйхати, шу жумладан, яна битта Best of Innovations Award мукофоти, LG CES’нинг 2019 йил 7 январь куни соат 20:00да Лас-Вегасдаги матбуот анжуманида эълон қилинади.

# # #

LG Electronics, Inc. компанияси ҳақида

LG Electronics, Inc. (KSE: 066570.KS) инновациялар ва юқори технологияли электроника, замонавий мобил алоқа ҳамда маиший техника ишлаб чиқариш соҳасида дунёдаги етакчи ҳисобланади. Компанияда бутун жаҳон бўйлаб 125та филиалда 77 минг киши ишлайди. LG тўртта бўлинмадан иборат: Home Appliance & Air Solution, Mobile Communications, Home Entertainment, ва Vehicle Components, уларнинг бутун дунёдаги сотувлари 2016 йилда 47,9 миллиард АҚШ долларини (55,4 триллион Жанубий Корея вони) ташкил қилган. LG Electronics дунёда ингичка панелли телевизорлар, мобил телефонлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқарувчи етакчи компаниядир. Шунингдек, LG Electronics - 2016 ENERGY STAR Partner of the Year мукофоти лауреати. Қўшимча маълумот учун www.LG.kz сайтига мурожаат қилинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top