Спорт | 08:09 / 23.11.2018
10308
1 дақиқада ўқилади

Шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати якунланди. Ўзбекистон 26та олтин медални қўлга киритди

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати

Шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати ўзбекистонлик қатнашчиларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Чемпионат 6, 8, 10, 12, 14, 16, 18 ва 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ташкил этилди. Тошкентдаги "International Hotel Tashkent" меҳмонхонаси 16-22 ноябрь кунлари ушбу нуфузли мусобақага мезбонлик қилди.
 
Ўзбекистонлик шахматчилар стандарт, рапид ва блиц йўналишларида жами 91та медални қўлга киритишди.

Улардан 26таси олтин медалларга айланди.
 
Бундан ташқари, асосий йўналиш (стандарт)да 28та медаль қўлга киритилди, Ўзбекистон шахматчилари жамоавий ҳисобда федерациялар ўртасида тенгсиз деб топилдилар.

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионатининг биринчи кунида 10та олтин медални қўлга киритганди.

Мавзуга оид