Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда жанг қилган ва судга тортиладиган россиялик генералнинг қандай ҳаёт кечиргани айтилди
Суриядаги можарода иштирок этаётган томонларни яраштириш маркази собиқ раҳбари, генерал-лейтенант Сергей Чварковнинг адвокати сўзларига кўра, у фирибгарлик ҳақидаги айбловларга қарамай, «жуда камтарона ҳаёт кечиради». Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Генерал-лейтенант Чварковнинг давлатини текшириш шуни кўрсатдики, унда ҳеч қандай уйлар, ер участкалари, яхталар, олтин ёмбилари, қимматбаҳо соатлар йўқдир, шунингдек, у суратлар коллекциясига ҳам эгалик қилмайди», - дейди адвокат Павел Лапшов.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, генерал оиласининг даромадлари тўғрисидаги декларация ҳам ҳеч қандай маълумот бермади, чунки унинг оиласи давлат нафақаси ҳисобидан яшайди.
«Қимматбаҳо машиналар ҳам йўқ. У ва унинг оиласида аниқланмаган ҳисоблардан махфий омонатлар ҳам топилмади, генералга қандайдир фойда беришга уринган «номаълум» шахслар ҳам аниқланмади», - дея қайд этиб ўтди Лапшов.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, генералнинг турмуш ўртоғи невропатолог врач бўлиб ишлайди ва давлатдан ёрдам олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергей Чварков судга тортилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026