Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсмир ҳайдовчилик гувоҳномасини олгандан 49 дақиқа ўтиб ундан маҳрум этилди
Фото: Getty Images
Германияда ўсмир, кўринишича, ҳайдовчилик гувоҳномасидан энг тез маҳрум этилиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Ўсмир гувоҳномани олгандан 49 дақиқа ўтиб, ундан айрилган.
Полицияда киноя қилиб, баъзи нарсалар абадий, баъзилари эса бир соатдан камроқ давом этишини айтишган. Полициянинг маълум қилишича, ўсмир “қувончли онларни” дўстлари билан нишонлашга қарор қилган ва гувоҳномани олиши билан 4 дўстига автомобилда сайр қилишни таклиф қилган.
Натижада йўл полицияси ўсмирнинг белгиланган тезликни 45 км/соатга оширганини қайд қилган. Ўсмирга 200 доллар жарима ёзиб берилган ва гувоҳномаси 4 ҳафтага олиб қўйилган.
Мавзуга оид
10:30
Германияда Россиянинг НАТО ҳудудига бостириб кириши сценарийcи моделлаштирилди
16:09 / 05.02.2026
Германия махсус хизмати: РФнинг ҳарбий харажатлари эълон қилинганидан 66 фоизга юқори
12:26 / 05.02.2026
2024 йилда Германияга янги мигрантлар оқими 12 фоизга камайди
10:55 / 05.02.2026