«МЮ»-«Ювентус» ўйинида майдонга тушиб Роналдунинг олдига борган фанатнинг иккита «тўппончаси» бўлган
«Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Ювентус»га қарши баҳсда (0:1) бегона шахсларнинг майдонга тушиб келгани туфайли жаримага тортилди.
Манчестердаги ўйин вақтида мухлислар туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналдуга яқин келиш мақсадида бир неча маротаба майдонга тушиб кетишганди. Бундай ҳолат жами уч маротаба кузатилган.
УЕФА «МЮ»ни стадиондаги хавфсизлик таъминланмагани учун 8 минг евро жаримага тортди.
BBC`нинг қайд этишича, ушбу уч нафар шахсдан бири стадионга иккита ўйинчоқ тўппонча билан кириб келган. У бу «қуроллар»ини майдонга чиққан вақтида қўлига олмаган. Ўйинчоқлар кейинроқ унинг чўнтагидан топилган.
«МЮ» мавсум бошидан буён иккинчи маротаба жаримага тортилмоқда. Манкунианликлар ўтган ойда «Валенсия» билан «Олд Траффорд»да кечган ўйин белгиланганидан кечроқ бошлангани сабаб 15 минг евро товон тўлаган эди.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024