Спорт | 12:20 / 24.11.2018
10348
1 дақиқада ўқилади

Роналду трансферининг ташаббускори «Ювентус» раҳбари бўлди

Фото: Getty Images

«Ювентус» спорт директори Фабио Паратичи клубнинг бош директори қилиб тайинланди.

Бу лавозимда у «Интер»га ўтиб кетган Жузеппе Маротта ўрнини эгаллади.

Football Italia хабарига кўра, айнан Паратичи Криштиану Роналдунинг трансфери ташаббускори ҳисобланади.

61 ёшли Маротта 8 йиллик фаолиятдан сўнг, сентябрь ойида «Ювентус»ни тарк этган эди. Бу вақт оралиғида «Ювентус» 7 марта Италия чемпиони бўлди ва 2 марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқди.

Мавзуга оид