Жамият | 21:44 / 24.11.2018
10222
1 дақиқада ўқилади

Татаристонда қутқарув хизмати оператори телефон орқали туғруқ қабул қилди

Татаристонда шошилинч чақирув хизмати ходимаси Наталья Петряева телефон орқали туғруқ қабул қилди, деб хабар берди республика ФВВ бошқармаси.

Хабарда айтилишича, чақирув хизматига эркак қўнғироқ қилиб хотинида тўлғоқ бошланганини айтган ва тез тиббий ёрдам машинасини жўнатишларини сўраган.

Бир оздан сўнг эса у яна қўнғироқ қилиб, бола туғила бошлаганини айтган.

— Биз уни тез тиббий ёрдам хизмати билан боғладик, унга мазкур ҳолатда нималар қилиши кераклиги ҳақида маслаҳат бериб турдик, — дейди оператор.

Бир оздан сўнг шифокорлар айтилган манзилга етиб келишган ҳамда она ва чақалоқни туғруқхонага олиб кетишган.

Мавзуга оид