Ўзбекистонда илк марта PaymeGo ва Click Pass мобиль хизматлари бир вақтда korzinka.uz тармоғида қабул қилинишни бошлади
23 ноябрь куни korzinka.uz супермаркетлар тармоғида Ўзбекистонда илк марта PaymeGo ва Click Pass мобиль хизматлари бир вақтнинг ўзида тўлов учун қабул қилинишни бошлади. Бу ҳақда Телеграм каналида хабар қилинди.
Тармоқнинг йил бошидан буён иккала хизмат билан олиб борган кенг ҳажмдаги ишлари, булар биринчи галда:
- Касса сканерларининг махсус турдагиларига алмаштирилиши
- интеграция жараёни натижасида 300дан ортиқ касса ҳудудларида янгиланиш ишлари ташкил этилди.
Ушбу 2 хизмат турининг асосий устунликлари шундаки:
- Карта тўлов мобайнида жисман қатнашишига ҳожат йўқ. Бу эса уни уйда (бирор жойда) унутиб қолдирганда қўл келади;
- дўконда харидор пластик картанинг ўрнига кассирга смартфони экранида QR-кодни кўрсатади;
- терминалга карта уланиб, қиймат ва PIN код киритилишига сарфланадиган вақт сезиларли даражада қисқаради, чунки кассир QR-кодни сканерлайди ва керакли қиймат пластик картадан кўчириб олинади.
- Хавфсизлик жиҳатидан QR-код фақат 1 тўловга мўлжалланган, пулни иккинчи марта ечиб олиб бўлмайди. QR-код амал қилиш муддати - 30 сония.
Ҳозирги вақтда PaymeGo ва Click Pass мобиль хизматлари Тошкент шаҳри ва вилоятидаги барча korzinka.uz, ДИСКОНТ ва Смарт супермаркетларида ишламоқда. 2019-йилнинг бошида вилоятлардаги korzinka.uz ДИСКОНТ дўконларида ҳам ушбу янгиликни жорий этиш мўлжалланган.
REDTAG замонавий кийим-кечаклар дўконлари тармоғининг эса республикадаги барча дўконларида амал қилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:00 / 18.07.2024
Uklon ва Payme компаниялари Тошкентдаги таниқли шахсларни тажриба ўтказишга, бир неча кун нақд пулсиз яшашга таклиф қилди
21:16 / 17.07.2024
Korzinka реклама бўйича қонунбузилишига йўл қўйган деб топилди
11:19 / 15.07.2024
Рақобат қўмитаси «Korzinka»га нисбатан иш қўзғатди
18:57 / 22.01.2024