Жаҳон | 19:39 / 25.11.2018
8124
2 дақиқада ўқилади

Алабама штатида полициячи қора танли йигитни отиб қўйганидан кейин норозиликлар бошланди

Фото: СС0 Public Domain

АҚШнинг Алабама штатида полициячи томонидан қора танли йигит Эмантик Фицджеральд Брэдфорд отиб қўйилгандан кейин оммавий норозиликлар бошланди. Воқеа Гувер шаҳридаги савдо марказида юз берган. 

ОАВ маълумотларига кўра, намойишчилар полициядан жавоб талаб қилишмоқда. 

21 ёшли йигит АҚШда анъанага кирган “қора жума” куни, савдо марказида бир гуруҳ ёшлар орасида навбатда туриш учун тўполон чиққан вақтда отиб қўйилган. Тўполон вақтида оломон орасида кимдир ўқ уза бошлаган, бунинг оқибатида 4 киши, жумладан 12 яшар қиз яраланган. Полиция буни Брэдфорд амалга оширган деб ўйлаб, уни отиб қўйган. 

Бироқ кейинроқ маълум бўлишича, отишмани бошқа одам содир этган ва у оломон орасида яширинишга муваффақ бўлган 

Йигитни отиб қўйган полициячи таътилга чиқариб юборилган.

Прокуратура ушбу воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда. Шунингдек, Гувер полицияси ҳам ички тергов ўтказмоқда.

Мавзуга оид