Спорт | 01:41 / 26.11.2018
3681
1 дақиқада ўқилади

Льюис Ҳэмилтон “Формула-1”нинг охирги босқичида ҳам ғалабага эришди

Британиялик пойгачи Льюис Ҳэмилтон “Формула-1”нинг жорий мавсумдаги охирги босқичи – Абу-Даби Гран-присида ҳам ғалабага эришди. Муддатдан аввал чемпионликни кафолатлаб қўйган Ҳэмилтон учун бу пойга унча аҳамиятсиз бўлса-да, у маррага биринчи бўлиб келган.

“Ferrari” аъзоси Себастьян Феттель маррага иккинчи, “Red Bull” аъзоси Макс Ферстаппен учинчи бўлиб келган. 

Мавсум якунларига кўра, Ҳэмилтон 408 очко билан фаолиятидаги 5-чемпионликни қўлга киритди. 2-ўринни Феттель (320 очко), 3-ўринни унинг жамоадоши Кими Райкконен (251) эгаллади.

Конструкторлар кубогида “Mercedes” жамоаси ғолиб бўлган. 

Пойганинг кейинги – юбилей 70-мавсуми 2019 йил 17 мартда Австралия Гран-Приси билан очилади. 

Мавзуга оид