Спорт | 08:11 / 27.11.2018
19559
2 дақиқада ўқилади

Энг кўп маош тўловчи спорт жамоалари ўнлиги: рўйхатда 4та футбол клуби ҳам бор

Фото: Getty Images

«Барселона» клуби дунё спорти тарихида ўртача маош миқдори йилига 10 млн евродан ошган илк клуб бўлди. Бу ҳақда Sporting Intelligence маълум қилган.

Манба маълумотларига кўра, «Барса»да ўртача йиллик маош 11,81 млн еврони ташкил этади. Бу борада иккинчи ўрин «Реал»га тегишли – 9,16 млн евро.

Испаниянинг ушбу икки грандидан ташқари ўртача ойликлар ўнлигидан яна иккита футбол клуби ўрин олган - «Ювентус» (7,6 млн) ва «МЮ» (7,36 млн). Қолган 6та жамоанинг барчаси баскетболга ихтисослашган.

Дунёда энг юқори иш ҳақи тўланувчи спорт жамоалари ўнлиги қуйидагича:
1. «Барселона» (футбол, £ 10,45 млн — € 11,81)
2. «Реал» (футбол, £ 8,10 — € 9,16)
3. «Оклахома-Сити Тандер» (баскетбол, £ 7,85 — € 8,87)
4. «Голден Стэйн Уорриорз» (баскетбол, £ 7,82 — € 8,84)
5. «Вашингтон Уизардс» (баскетбол, £ 7,63 — € 8,63)
6. «Торонто Рэпторс» (баскетбол, £ 7,58 — € 8,57)
7. «Ҳьюстон Рокетс» (баскетбол, £ 7,49 — € 8,47)
8. «Майами Хит» (баскетбол, £ 7,04 — € 7,96)
9. «Ювентус» (футбол, £ 6,73 — € 7,61)
10. «Манчестер Юнайтед» (футбол, £ 6,53 — €7 ,38).

Мавзуга оид