Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 кунда Қашқадарёдаги ишсизлик сони 161тага камайди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма олти йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилоятида “Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари!” шиори остида “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтди.
Дастлаб, Қарши шаҳридаги “Ёшлар марказида” журналистлар билан матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари вазифасини бажарувчиси Бегмат Очилов фестивал дастуридаги 20 га яқин лойиҳаларга алоҳида тўхталиб, фестивал хайрли ташаббуслар, ёшлар масалаларига қаратилган амалий ишлар билан самарали ўтишини таъкидлади.
Тарғибот гуруҳининг 37 нафар Республика тарғиботчилари, 12 нафар вилоят тарғиботчилари 5 та гуруҳга бўлиниб, Қарши, Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Касби, Миришкор, Нишон каби туман ёшлари ичига кириб боришди.

3 кун давомида “Ёшлар кутубхонаси”, “Болалар китоби”, “Ёшлар нашрлари кунлари”, “Келажак бунёдкорлари”, “Табиат тарафдорлари” ва “Юқори малакали бепул тиббий хизмат” лойиҳалари , “Мустаҳкам оила сири” ёш оилалар форуми, ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари, “Конституция ҳафталиги”, “Ёшлар билан очиқ мулоқот” лойиҳаси доирасида “Ҳоким ва ёшлар”, “Суд ва ёшлар”, “Депутат ва ёшлар”, “Прокурор ва ёшлар” учрашувлари, “Менинг далам – менинг фахрим” шиори остида фермерлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар кўргазмаси ва “Бизнес саёҳат” лойиҳалари ташкил этилди. Айниқса, “Фарзандлик бурчим” патронаж ёшлар лойиҳаси доирасида китобсевар ёшларга китоблар совға қилиниши, уйида таълим оладиган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари топширилиши, ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиниши миллий қадриятларимиз саналган меҳр-оқибат туйғуларининг ёрқин ифодаси бўлди.
Давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлардан ташқари чекка қишлоқлардаги таълим муассасалари, маҳаллалар, ҳарбий қисмлар ва касалхоналарга китоблар совға қилиниб, улар учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилди.

Лойиҳаларни амалга ошириш мобайнида тарғибот гуруҳи аъзолари вилоятдаги ёш тадбиркорлар Улуғбек Бегмаматов, Аъзам Панжиев, Юсуф Мирзаев, Обиджон Раҳматов, Жавоҳиржон Намозов, Матлуба Расуловаларнинг тадбиркорлик фаолияти билан яқиндан танишишди. Нон маҳсулотлари, компьютер интернет хизматлари марказини очган Улуғбек Бегмаматов 5 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлади. Қарши шаҳридаги ёш тадбиркор “Зиёдбек Яшин ҳамкор” хусусий корхонаси томонидан қурилган иссиқхонага 15 нафар тенгдошини ишга қабул қилди. Касбилик ёш тадбиркор Аъзам Панжиевнинг мебель ишлаб чиқариш корхонасига 8 нафар ёш ишга жойлашди. Юсуф Мирзаевнинг Яккабоғ туманидаги сунъий қопламали спорт майдончасида 3 та янги иш ўрни яратилди. “Ёшлар билан очиқ мулоқот” да тадбиркор Обиджон Раҳматов ёшларни МДФ эшиклари ва мебель ишлаб чиқаришга мўлжалланган "UMARXON-FAYZ" хусусий корхонасига 5 та бўш иш ўринларига таклиф қилди. Якка тартибдаги тадбиркор Жавоҳиржон Намозов Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасини йўлга қўйиб, 3 та иш ўрни яратиш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшди. Чироқчи, Ғузор туманларида “Yoshlar mehnat guzari” ҳамда туманлар имтиёзли кредит асосида тадбиркорлигини бошлаган 12 нафар ёш тадбиркорлар томонидан 137 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб, Косон тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 24 нафар ёш ишга жойлашди.

Ёшларга ижтимоий психологик хизмат кўрсатиш маркази томонидан Қарши туманида 70 нафар нотинч оилалар, жиноятчиликка мойил ҳамда руҳий тушкунликка тушган болалар билан индивидуал иш олиб борилди. Натижада 5 нафар профилактик ҳисобда турган болаларни ҳисобдан чиқариш бўйича тавсия беришга, 3 та ажрашиш арафасидаги ёш оилаларни яраштиришга эришилди.
Қарши шаҳрида 47 та хонадонга мўлжалланган ёш, ижтимоий фаол, жамият тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган ёш оилалар учун “Ёшлар уйи” тантанали равишда топширилди. Шунингдек, “Ёшлар билан очиқ мулоқот”да Қарши шаҳар ҳокими Жамшид Фозилов 230 нафар шаҳар ёшлари билан очиқ суҳбат қурди.


Шаҳрисабз тумани ФҲДЁ бўлимида “Мустаҳкам оила сири” ёш оилалар форуми ташкил этилди ва унинг доирасида оила қуриш арафасида бўлган ёшлар учун ўқув-семинарлар ўтказилди.
Чироқчи туманида “Менинг далам – менинг фахрим” шиори остида фермерлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Жиноят ишлари бўйича туман судяси Лутфилла Маҳмаражабов Чироқчи транспорт коллежида “Суд ва ёшлар” мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқот қилди.

Қарши давлат университетида “Туркман-ўзбек дўстлиги абадийдир” мавзусида икки миллат вакилларининг маданий учрашуви, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида Инновацион ихтирочилар кўргазмалари бўлиб ўтди. Амир Темур экспедицияси раҳбари Фахриддинхўжа Ашрафхўжаев томонидан Амир Темур номидаги “Аждодлар меросини ўрганиш” илмий-амалий маркази ташкил этилди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026