Жаҳон | 17:46 / 28.11.2018
3005
1 дақиқада ўқилади

Грузияда президент сайловларининг 2-тури бўлиб ўтмоқда

Фото: Reuters

Грузияда президент сайловларининг 2-тури бўлиб ўтмоқда. Унда икки номзод – ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси вакили Саломе Зурабишвили ва мухолиф “Ягона миллий ҳаракат” партиясидан Григол Вашадзе иштирок этмоқда.

Сайловларнинг 1-турида 25 номзод иштирок этган, бироқ улардан бирортаси овозларнинг ярмидан кўпини тўплай олмаган. Энг яхши натижаларга Зурабишвили (38,6 фоиз овоз) ва Вашадзе (36,7%) эришган. Шу сабабли 2-тур белгиланганди. Сайловларда бутун дунё бўйлаб 3,5 млн грузиялик иштирок этиши мумкин.

Амалдаги президент Георгий Маргвелашвили сайловларда овоз бериб бўлди. Маълум қилинишича, у сайлов участкасига пиёда келган.

Таъкидланишича, бюллетенлар грузин, арман ва озарбойжон тилларида босилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид