Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва метросида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
27 ноябрь куни Москва метросининг «Юго-Западная» бекатида йўловчи рельсларга тушиб кетди ва ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИБнинг Москва метрополитенидаги матбуот хизмати хабар қилган.
«Тахминан соат 16:45лар атрофида «Юго-Западная» метро бекатида йўловчи иштирокида фожиа юз берди. Ўзбекистон Республикасининг 25 ёшли фуқароси кириб келаётган электропоезд остига тушиб кетди», - деди ИИБ матбуот котиби Алексей Мишляев.
Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари жабрланувчи ҳалок бўлганини аниқлашди, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари гувоҳларни сўроқ қилишган.
Метрополитен Twitter’да «Юго-Западная» бекатида йўловчи билан фожиа юз берганини хабар қилди. Шунинг учун Сокольническая йўналиши жанубий участкасида поездлар ҳаракати интервали оширилди, «Юго-Западная», «Румянцево», «Саларьево» ва «Проспект Вернадского» бекатлари эса вақтинча ёпилди. Кейинчалик бекатлар нормал иш режимини тиклади.
Мишляевнинг аниқлик киритишича, бекатлар «эскалатор ва платформада одамлар тўпланмаслиги мақсадида» ёпилган.
Мавзуга оид
12:30 / 03.02.2026
Ерусти метро линияси остидаги автомобил устига фасад сувоғи бўлаги тушиб кетди
20:55 / 29.01.2026
Москванинг «Домодедово» аэропорти аукционда «Шереметево» аэропортига сотилди
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
13:56 / 08.01.2026