Жаҳон | 18:00 / 29.11.2018
5596
2 дақиқада ўқилади

Британия қўриқлаш компанияси Кобулда беш нафар ходими ҳалок бўлганини тасдиқлади

Фото: AP

Британиянинг G4S компанияси беш нафар ходими Кобулда компания базасига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлди, яна 32 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

«Биз 2018 йил 28 ноябрда Кобулдаги базаларимиздан бирига қилинган сабабсиз ҳужум натижасида беш нафар ходимимиз ҳалок бўлгани, 32 киши жароҳат олганини, улардан беш нафари жиддий аҳволда эканини тасдиқлаймиз», - дейилади компания баёнотида.

Reuters’нинг таъкидлашича, ҳалок бўлганлар орасида Британия фуқароси ҳам бор.

Чоршанба куни Афғонистон пойтахти шарқий қисмида жойлашган G4S базасига кириш жойи ёнида портловчи қурилма билан тўлдирилган автомобиль портлади. Мамлакат ИИВ маълумотларига кўра, портлашдан сўнг бир неча қуролланган шахс комплексга кирган. Ҳужум қилган жангарилар ва афғон полициячилари ҳамда ҳарбийлар ўртасида отишма содир бўлди.

Reuters маълумотига кўра, «Толибон» ҳаракати Британия қўриқлаш компанияси базасига уюштирилган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид