Олий суд раиси ўринбосари судлардаги энг оғир нуқта ҳақида гапирди
2018 йилнинг шу давригача Ўзбекистонда 30 мингга яқин оилавий ажримлар кузатилган. Турмуши бузилган оилаларнинг катта қисми хорижда муҳожирликда юрган кишилар билан юз берган. Бу ҳақда Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров Kun.uz'га маълум қилган.
«Ота ҳам, она ҳам чет элга чиқиб кетган, фарзанд эса жиноят қилиб қамалиб кетган ҳоллар кўп кузатилди. Жамиятда оилага муносабат ўзгариб бормоқда. Оддий мисол, Сирдарёдаги ҳибсхонада икки аёл бор, бири фарзандини сотмоқчи бўлган, иккинчиси синглисини фарзандини сотмоқчи бўлаётган вақтда ушланган. Бизгача бундай ҳолатлар охирги нуқтага келганда кўриб чиқилади. Биз бу ҳолларни олдини олишга ҳаракат қилишимиз керак. Бунга қарши курашни мактабдан бошлашимиз керак. Ёшларни никоҳга тайёрлаш лозим. Шу сабабдан никоҳ ёшини қизларга нисбатан ошириш масаласи тўғри ўртага қўйилган. Чунки, никоҳга кираётган, катта йўл ёқасидаги одам вояга етган бўлиши лозим. Статистика бўйича, никоҳга кираётганларнинг асосий қисми 20 ёшдан ошган ёшлар ҳисобланади», - дейди раис ўринбосари.
Ёдгоровга кўра, жамиятда мерос масаласи асосан шариат қоидалари бўйича белгиланган ва судлар алиментларни ундириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.
«Кореяга хизмат сафаримиз чоғида у ердаги алимент қарзи мавжуд фуқароларимиздан оиласининг фойдасига пул ундириб бердик. Бизни юртда уйланиб кейин кетиб қолган Корея фуқароларидан ҳам алиментларини ундирганмиз.
Жиноий ижро борасида либерализация қилинаётган ишлардан бири - алимент масаласида қамоқни қўлламай мажбурий жамоат ишларини йўлга қўйилгани бўлди. Одамга жазо тариқасида қамоқ қўлланилгани билан уни оиласини қорни тўйиб қолмайди. Шу сабабдан мажбурий жамоат ишларига, оиласидан ажратмаган ҳолда, жалб қиляпмиз. Бошқа ҳолатларда ҳам инсонийлик мезонлари асосида иш олиб борилмоқда. Масалан, жазони ўтаётган шахсларни тузалиш йўлига кирган бўлса, муддатидан олдин жазони тугатиш ишлари ҳам кетмоқда», - дейди Олий суд раис ўринбосари.
Мавзуга оид
23:28 / 17.07.2020
БМТ махсус маърузачисининг Ўзбекистон прокуратураси ҳақидаги хулосалари эълон қилинди
17:04 / 28.02.2020
Суд раисларининг судьяларга иш тақсимлаш ваколати бекор қилинади. Тегишли қонун Сенатда маъқулланди
19:49 / 11.02.2020
Жиноят судларида «дастлабки эшитув» институти жорий этилиши мумкин
14:20 / 24.01.2020