Трамп Путин билан учрашувни бекор қилди. Сабаб Керчдаги воқеа
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Аргентинада G20 саммити доирасида ўтказилиши белгиланган учрашувини бекор қилди. У бу ҳақда ўз твиттерида ёзган.
«Кемалар ва денгизчилар Россиядан Украинага қайтарилмагач, мен Россия президенти Владимир Путин билан Аргентинада ўтказилиши керак бўлган учрашувимни бекор қилган яхши деган қарорга келдим», деб ёзган Трамп.
Қайд этиш керакки, у бу твитидан бир соат олдинроқ Путин билан учрашув ўтказишнинг айни вақти экани ҳақида ёзганди.
АҚШ ва Россия раҳбарлари учрашуви 1 декабрь куни Буэнос-Айресда ўтказилиши керак эди. Бу учрашувга келишилганини бугун Оқ уй ҳам, Кремль ҳам тасдиқлаганди. Режага кўра президентлар учрашуви икки соатга яқин вақт давом этиши кутилаётганди.
25 ноябрь куни россиялик чегарачилар Керчь бўғозида Украина кемаларига қуролли ҳужум уюштирди. Руслар украинлар кемаси Россия сувларига ноқонуний равишда кирганини иддао этишганди. Айни вақтда денгизчилар қамоққа олинган, уларга нисбатан жиноий иш очилган.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
22:35 / 11.11.2024