Жаҳон | 15:25 / 30.11.2018
18674
1 дақиқада ўқилади
Меркель G20’да Трамп ва Си Цзиньпин билан учрашувларни бекор қилди
Германия канцлери Ангела Меркель Аргентинадаги G20 саммити доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан режалаштирилган учрашувларни бекор қилди. Бу ҳақда РИА Новости Германия вазирлар маҳкамасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, учрашувлар бугун, 30 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак эди.
«Учрашувлар ҳозирча саммитга етиб кела олмаган канцлернинг йўқлиги туфайли бекор қилинди», - дея изоҳ беришган матбуот хизматидан.
Шу билан бирга, ҳукумат Трамп ва Си Цзиньпин билан учрашувлар кейинроқ ўтказилиши мумкинлигини истисно қилмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Меркелнинг самолёти техник носозлик сабабли ортга қайтарилгани, канцлер G20 саммитининг биринчи кунини ўтказиб юбориши хабар берилганди.