Ўзбекистон | 10:45 / 01.12.2018
27641
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура: ўзини прокуратура ходими деб таништирган фирибгар ушланди

Фото: KUN.UZ

Тошкент вилоят Бекобод туман ИИБ ЙХХБ ходими С.И. вилоят прокурорининг номига ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда бу шахс прокуратура хизмат кийимида ўзини вилоят прокуратураси 18-бўлимининг «Абдувоҳид» исмли терговчиси деб таништирган шахс унга нисбатан вилоят прокуратурасининг 8-бўлими томонидан ариза юзасидан тадбир ташкиллаштирилаётганлигини билдириб, унга ёрдам кўрсатиши мумкинлигини айтиб, 500 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини билдирган.

Мазкур ариза юзасидан 28.11.2018 йилда Тошкент вилоят прокуратураси 8-бўлими ва Бекобод шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, собиқ Тошкент вилоят МИБ давлат ижрочиси А.С. прокуратура органлари дала хизмат кийимида С.И.дан фирибгарлик йўли билан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид