Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокуратура терговчисига пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жиззах вилоят прокуратурасининг 8- ва 21-бўлимлари ходимлари томонидан Арнасой туман прокуратураси терговчиси Н.А.нинг билдиргиси асосида тезкор тадбир ўтказилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида айтилишича, унда «Жиззах агрокимёҳимоя» ХАЖ Арнасой филиали собиқ бош ҳисобчиси Ш.У. ўзига нисбатан бўлган иш бўйича зарарни камайтириш ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 1000 АҚШ долларини терговчи Н.А.га пора тариқасида таклиф қилиб, шундан 1.200.000 сўм ва 100 АҚШ долларини унинг хизмат хонасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:24 / 27.06.2026
Наманганда 381 минг долларга 50 сотих ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:33 / 25.06.2026
Электр таъминоти корхоналари муҳандислари пора олаётганда ушланди
18:32 / 23.06.2026
Катта порахўрлар муддатининг охиригача “ўтиради”
09:20 / 20.06.2026