Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилоятлар ва Тошкент шаҳрида сув таъминоти ва канализация тизими давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга берилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
- икки ой муддатда хорижий маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда, Тошкент шаҳри сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш чораларини кўради;
- 2019 йил 1 апрелгача Андижон, Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида Швейцария Конфедерацияси Ҳукуматининг грантлари иштирокида амалга оширилган тажриба лойиҳалари асосида сув таъминоти ва канализация объектларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланишнинг тажрибадан ўтказилган ушбу шаклларини бошқа қишлоқ аҳоли пунктларида ҳам татбиқ этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
- 2019 йил 1 июлгача Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлайди ва танлов ўтказади.
Сув таъминоти ва канализация соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузган юридик шахслар тегишли шартнома имзоланган санадан бошлаб 3 йил муддатга:
- ягона ижтимоий тўловдан бошқа барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловларни;
- республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни олиб келишда божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод этилади.
Мавзуга оид
08:45 / 30.06.2026
Харита: қайси мамлакатларда хавфсиз ичимлик суви ҳали ҳам муаммо?
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
23:06 / 24.04.2026
Саида Мирзиёева Тойлоқда аҳоли ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ўрганди
12:18 / 19.03.2026