Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Хитой 1 январдан кейин янги божлар киритмасликка келишиб олди
Хитой раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трамп Буэнос-Айресдаги музокараларга кўра, 1 январдан кейин ўзаро янги божлар киритмасликка келишиб олди.
Трамп Хитой маҳсулотларига нисбатан божни 10 фоиздан 25 фоизга кўтармасликка рози бўлган.
Шу тариқа, Хитойнинг йилига 200 млрд долларлик маҳсулотлари учун бож 10 фоиз миқдорида сақланиб қолади.
АҚШ агар кейинги 90 кун ичида Хитой билан баъзи савдо масалалари бўйича келишувга келинмаса, божлар 25 фоизгача кўтарилишидан огоҳлантирган.
Хитой, ўз навбатида, савдо дисбалансини қисқартириш учун АҚШдан катта миқдорда қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлар сотиб олишга рози бўлди.
“Хитой АҚШдан қишлоқ хўжалиги, энергетика, саноат ва бошқа маҳсулотларни сотиб олади”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Хитой америкалик фермерларнинг маҳсулотларини “дарҳол” сотиб олишга розилик берган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
20:21 / 10.07.2026