«AKFA Medline» тиббиёт маркази 1 ёшга тўлди!
2018 йилнинг 1 декабрь куни «AKFA Medline» кўп тармоқли тиббиёт марказининг очилганига 1 йил бўлди. Мазкур муҳим кун муносабати билан клиникада тантанали маросим ташкил этилди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, турли клиникалар раҳбарлари, хорижлик мутахассислар, тиббиёт маркази билан ҳамкорлик қилиб келаётган банк, суғурта, дори воситаларини етказиб бериш компаниялари ходимлари, шунингдек, тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи профессор, академиклар иштирок этишди. Маросимни «AKFA Medline» тиббиёт маркази раҳбари Камола Мирзалиева очиб берди. Сўзга чиққанлар клиниканинг бир йилда амалга оширган ишларига атрофлича тўхталиб ўтишди.
Йил давомида тиббиёт марказида нафақат юртимиз аҳолиси, балки хорижлик фуқаролар ҳам даволанганини қайд этиш зарур. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, марказда шифо топганлар қаторида дунёнинг жуда ҳам кўплаб мамлакатлари, хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Россия, Япония, Германия каби давлат фуқароларини учратиш мумкин. Яна бир эътиборга молик жиҳат қўшни, қардош мамлакатлардан ҳам кўплаб инсонлар шифо излаб «AKFA Medline» тиббиёт марказимизга ташриф буюришди. Уларга янада қулайлик яратиш мақсадида февраль ойида клиниканинг Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ваколатхонаси очилди. Яқин кунларда Тожикистонда ҳам расмий офиснинг очилиши режалаштирилган.
«AKFA Medline» ўтган вақт мобайнида турли оғир хасталикларидан азият чекаётган бемор болаларни соғлом ҳаётга қайтаришга ўзининг ҳиссасини қўшди, имкон қадар кўп оилаларга қувонч ва бахт улашишга интилди.
Тиббиёт марказида 400 дан ортиқ иш ўрни яратилиб, чет мамлакатлардаги етакчи клиникаларда фаолият юритаётган ўзбекистонлик мутахассислар жалб қилинди. Шунингдек, йил давомида Жанубий Корея, Ҳиндистон, Туркия каби мамлакатлардан юқори малакали мутахассислар таклиф этилди. Улар юртимиз фуқароларига бепул консультациялар беришди ва турли мураккабликдаги операциялар ўтказишди. Шу билан бирга, хорижлик мутахассислар иштирокида ўзбекистонлик шифокорлар учун семинар, мастер-класс, конференциялар ташкил этилди.
Энг замонавий ва инновацион тиббий ускуналар билан жиҳозланган жарроҳлик бўлимида деярли барча йўналишлар бўйича соҳада етакчи бўлган мамлакатларникидан қолишмайдиган жарроҳлик операциялари амалга оширилиб келмоқда. Замонавий ускуна ва жиҳозлар беморларга узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг аҳволларини мониторинг қилиб бориш имконини бераяпти.
Одамлар тиббиёт масканига, шубҳасиз, мутахассисларнинг юқори малакаси бўйича баҳо беради. Ҳозирги кунда, «AKFA Medline» 110 нафар юқори малакали шифокор, 220 нафар малакали ҳамшира, 90 нафар операция блоки ходими фаолият юритмоқда.
«AKFA Medline» нинг 12 ой давомида эришган ютуқлари (инфографика):
- 210 000 дан ортиқ турли хизматлар кўрсатилди;
- 29 000 га яқин беморлар кўрикдан ўтишди ва даволанишди;
- турли йўналишларда 1700 дан зиёд операциялар ўтказилди, жумладан:
- Қон-томир касалликлари бўйича – 300;
- Отоларингологик – 200;
- Гинекологик – 170;
- Умумий жарроҳлик, проктологик – 270
- Офталмологик – 110;
- Ортопедик – 170;
- Урологик – 190;
- Пластик ва эстетик операциялар – 90;
- Минимал инвазив операциялар – 120.
Тиббиёт марказининг юқори малакали мутахассислари томонидан 26 000 дан ортиқ консультациялар берилди. Йил давомида клиникага келганлар, шунингдек, қуйидаги хизматлардан фойдаланишди:
- УЗИ – 8500 дан ортиқ;
- МРТ – 6500 дан зиёд;
- МСКТ – 2900 га яқин;
- Рентген – 5500 дан ортиқ;
- Лаборатория таҳлили – 113 000 дан зиёд.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:00 / 26.05.2021
AKFA Университети кампусини қуриш учун AKFA Medline қимматли қоғозлар бозоридан маблағ жалб қилди
17:28 / 24.11.2020
“СЕН ЯШАЙСAН” – юртимиздаги энг йирик клиникалардан бирида юрак нуқсони мавжуд 10 нафар болага бепул операция ўтказилади
20:00 / 28.10.2020
AKFA Medline клиникасида болаларда туғма юрак нуқсонларини хавфсиз усул билан даволаш амалиёти ўтказилмоқда
11:09 / 14.08.2020