Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Азизхон Шавкатович Усмонов Чилонзор тумани ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Азизхон Усмонов шу кунга қадар Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси Чилонзор туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи - туман бош архитектори лавозимларида ишлаган.
Азизхон Усмонов 1985 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йили Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2007 йили «CASA DESIGN» масъулияти чекланган жамияти директори сифатида бошлаган.
Шундан кейин турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Лойиҳалаштириш ташкилотлари фаолияти мониторинги бошқармасининг қурилишда янги лойиҳа ечимларини ва технологияларни жорий этиш» бўлими етакчи мутахассиси, Шайхонтоҳур тумани бош архитектори, Бектемир тумани бош архитектори, Яккасарой тумани бош архитектори каби лавозимларда ишлаган.
У 2017 йилдан шу вақтгача Чилонзор тумани бош архитектори сифатида ишлаб келаётганди.
Азизхон Усмонов 2017 йили Чилонзор туманида Бунёдкор - Муқимий кўчалари кесишмасида очилган кўприк ҳамда 2018 йили Бунёдкор ва Чўпон ота кўчалари чорраҳасида бунёд этилган кўприк қурилишида кенг кўламли ишларни бажарган.
Мавзуга оид
09:23 / 12.02.2026
Тошкентда савдо мажмуаси томида тутун: эвакуация амалга оширилди
11:50 / 29.01.2026
Чилонзорда кўприк устида 4 та автомобил тўқнашди
17:33 / 28.01.2026
Тошкентда 16 оператор фаолият юритган “кибербункер” фош этилди
08:10 / 03.07.2024