Германия келажакдаги қурол муаммосига жиддий эътибор қаратди
Германияда келажакдаги қуроллар устидан халқаро назоратни ўрнатишга чақиришмоқда, сабаби қотил-роботлар ва энг сўнгги космик қуроллар тез орада «жуда жиддий реалликка» айланиши мумкин. Бу ҳақда The Times немис матбуотига асосан ёзмоқда.
Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас марказида фақат Россия ва ядро қуроли устидан назорат бўлган тор доирадаги ёндашувдан ташқарига чиқадиган «янгича фикрлаш»га чақирди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири НАТОдаги музокараларда маълум қилган.
«Бизнинг қоидалар янги турдаги қурол-яроғларнинг технологик ишланмалари билан бирга ўзгариши лозим», - дея Мааснинг сўзларини келтиради Times. Немис сиёсатчиси европалик иттифоқчиларга таъсир ўтказишга уринмоқда, улар ядровий ёки кимёвий қуролга йўналтирилган келишувларни ўзгартириб, космик технологиялар ҳамда сунъий идрокка асосланган қурол-яроғни ҳам қўшишлари лозим.
«Гап нафақат оддий ракеталар ва бомбалар, балки битлар ҳамда байтлар ҳақида ҳам кетмоқда. Баъзи нарсалар ҳамон илмий фантастика бўлиб кўринаётган бўлиши мумкин - масалан, товуш тезлигидан бир неча марта тезроқ ҳаракатланувчи космик қурол ёки ракеталар. Бироқ, агар биз олдинга қарамасак, илмий фантастика тез орада ҳалокатли ҳақиқатга айланади. Шунингдек, мен бутунлай автоматлаштирилган жанговар тизимлар ҳақида ҳам ўйлаяпман, улар инсон назоратидан мутлақо мустақил равишда ўлдириши мумкин», - деди Маас.
Мааснинг Neue Osnabrücker Zeitung газетасига маълум қилишича, ҳозирги қоидаларда «бўшлиқлар мавжуд».
«Биз қуролларни модернизация қилишга қаратилган глобал тенденцияни тўхтатиш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак. Бу инсониятнинг омон қолиши масаласидир», деди Маас.
Мавзуга оид
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 14.10.2024
WP: ЕИ қурол етказиб бериш ўрнига Украина ҲСКга сармоя киритмоқда
09:20 / 14.10.2024
Зеленский украин қуролларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятида
07:20 / 18.09.2024